ИИББ Чилонзорда аслида қандай воқеа содир бўлгани ва 30 ёшли фуқаронинг ўлими юзасидан расмий маълумот берди

ИИББ Чилонзорда аслида қандай воқеа содир бўлгани ва 30 ёшли фуқаронинг ўлими юзасидан расмий маълумот берди
Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқатилган “Тошкентда тунги клуб қўриқчилари ва “меҳмон” иштирокида жанжал бўлди. Бир йигит вафот этди” номли хабар юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, шу йил 28 октябрь куни 24 ёшли Бобур З. ва 30 ёшли Мурод А.лар Чилонзордаги "Уголок" кафесида спиртлич ичимлик ичиб кафенинг қўриқчилари 21 ёшли Аҳмаджон А. ва 22 ёшли Далержон М.ларнинг эътирозига сабаб бўлган. Шундан сўнг улар низони ҳал этиш кўчада муштлашишган. Унинг натижасида Бобур З. енгил тан жароҳати олган ва таниши билан таксига чиққан. Таксида Мурод А.нинг мазаси қочган ва улар таксидан тушиб қолган. Шундан сўнг кўчада беҳосдан кўриб қолган "Тез ёрдам" шифокорлари уларни олиб кетган ва Мурод А. йўлда вафот этган.

ИИБнинг маълум қилишича, Мурод А. ҳеч қандай муштлашув натижасида вафот этмаган, у ўткир юрак қон томир етишмовчилиги ва спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган. Буни суд тиббий ташҳиси тасдиқлаган.

Ҳозирда ҳодиса Чилонзор туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Шунингдек, кафенинг иккита қўриқчиларга ҳам Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик ) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу билан бирга пойтахт ИИББ фуқаролардан норасмий хабарларга таяниб хулоса қилмасликни сўраб қолган.

“Безорилик” жинояти ва Муроднинг ўлими ўртасидаги боғлиқликка эса тергов жараёнида аниқлик киритилади ва натижаси бўйича батафсил ахборот берилади, деб қўшимча қилди ИИББ.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ИИББ Чилонзорда аслида қандай воқеа содир бўлгани ва 30 ёшли фуқаронинг ўлими юзасидан расмий маълумот берди