Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги «Ўртадара» маҳалласида мудҳиш қотиллик содир бўлди.
Маълум бўлишича, шу йил 29 октябрь куни тунги соат 00:30 да 33 ёшли Зоҳид исмли эркак ва хотини 28 ёшли Дилором ўртасида жанжал келиб чиқади. Унинг оқибатида Зоҳид Дилоромга болта билан ҳужум қилиб, унинг бош мия ва кўкрак қафасига бир неча марта уради. Натижада аёл вафот этади.
"Дарё"нинг хабар беришича, ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.