Самарқандда етим болани калтаклаганларга қандай жазо берилди?

Самарқандда етим болани калтаклаганларга қандай жазо берилди?
Ижтимоий тармоқларда етим бола калтакланган видеолавҳа тарқалган эди. Кеча, 31 октябрь куни ушбу ҳодисани уюштирганларга суд ҳукми ўқилди.

Маълум бўлишича,Самарқанд шаҳри маъмурий судининг очиқ суд мажлисида У.Ҳ.ни калтаклаган Ҳ.И. ва И.З.га нисбатан суд иши кўриб чиқилган. Унга кўра ҳуқуқбузар Ҳ.И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 195 ва 194-моддаси («Майда безорилик», «Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш» ҳамда «Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. И.З. эса 11 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтайди, дея хабар қилди "Зарньюс".

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шахноза 1 ноябр 2019 15:15
    Суд иши куриб чикилган деб езилса тугри буларди
  2. Лайли 1 ноябр 2019 15:10
    Э'тибор билан теринглар матнни.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда етим болани калтаклаганларга қандай жазо берилди?