Қашқадарёда қотиллик содир этилди. 9 синф ўқувчиси севган йигитини унга уйланмаслигини билгандан сўнг уни шафқатсизларча ўлдирди.
16 ёшли Муборак 23 ёшли Анварни кўриб, ёқтириб қолган. Уларнинг муносабати 2 йил давом этди. Шу вақт орасида улар жинсий алоқага ҳам киришган.
Муносабатларининг иккинчи йилида Анвар Муборакни ота-онасига таништирган. Лекин қиз йигитнинг ота-онасига ёқмаган ва ўғлини бошқа қизга уйлантиришини айтишган. Муборак муносабат бузилганини қаттиқ қабул қилди ва йигитдан қасос олиш йўлини излай бошлаган. Қиз йигитни доимий учрашадиган "гараж"га таклиф қилган. Шу пайт улар ўртасида жанжал келиб чиқади. Жанжал давомида Муборак Анварни автомобилга итариб юборади. Анвар машинага урилгач ҳушини йўқотади. Шундан сўнг Муборак йигитнинг сочидан ушлаб бошини яна бир неча маротаба автомобилга уради. Йигит воқеа жойида вафот этган.
Жиноят изини яшириш учун Муборак Анвар уни зўрлагани ва ундан қочишга уринганини айтиб, ёлғон кўрсатма беради. Тезкор кўрилган тергов натижасида Муборакнинг айби исботланади. Суд қарорига кўра Муборак 8 йилга қамалди.