Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида аянчли қотиллик содир бўлди.
Маълум бўлишича, шу йил 19 октябр куни соат 00:30 ларда 19 ёшли А.Х. отаси 47 ёшли Ё.Х. билан тоғаси А.А.ни пичоқ билан ўлдириб, ўз ҳовлисига кўмиб қўйган. 1 ноябр куни эса шаҳар прокуратураси томонидан ота-болага Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «п» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
"Дарё"нинг қўшимча қилишича, ушбу модда билан 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.