Фарғонадаги қонли "разбор"да бир киши вафот этди

Фарғонадаги қонли "разбор"да бир киши вафот этди
Фарғона вилояти Қува туманида оммавий муштлашув содир бўлди.

Маълум бўлишича, шу йил 1 ноябрь куни соат 20.00ларда Ф.Тожибоев таниши М.Назаров билан жанжаллашиб қолган ва унинг натижасида Назаров Тожибоевни уриб-дўппослаган. Шундан сўнг Тожибоев бу ҳақда таниши Ж.Сиддиқовга айтган. Сиддиқов эса Назаровнинг таниши Ж.Юлдашевга телефон қилиб уларни яраштириб қўйишмоқчи бўлган ва «Хонобод» МФЙ ҳудудидаги «Қосим Карвон» фермер хўжалиги дала майдонига чақирган. Айтилган жойга Юлдашев 2 ноябрь соат 02:10 ларда танишлари Ж.Баҳриддинов, М.Назаров, Ж.Маҳаммаджоновлар билан келган.

Музокара давомида жанжал келиб чиққан ва Сиддиқов Муҳаммаджоновни пичоқлаб ташлаган. Шундан сўнг Муҳаммаджоновнинг аҳволи оғирлашаётганини кўрган Сиддиқов уни йўловчи машинада шифохонага юборади. У ерда эса Муҳаммаджонов 2 ноябрь соат 03:05ларда вафот этади.

2 ноябрь куни Сиддиқовга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу ҳолат устидан ҳозирда Фаргона вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фарғонадаги қонли "разбор"да бир киши вафот этди