Қозоғистоннинг Қизилорда вилояти Орол шаҳрида йирик ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда Қозоғистон маҳаллий ОАВ хабар қилмоқда.
22 ноябр куни Чимкент-Самара трассасида Орол шаҳридан 22 км узоқликдаги масофада Чимкент-Новосибирск йўналишидаги автобус ағдарилиб кетди.
ЙТҲ вақтида автобусда Ўзбекистоннинг 37 фуқароси бўлган.
Воқеа жойига Орол тумани ҳокимияти ва туман фавқулотда вазиятлар ходимлари ёрдам бериш ҳамда жароҳатланганларни кўчириш мақсадида етиб борган.
“2 киши шифохонага ётқизилган, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти, бир йўловчи олган жароҳатлар сабаб шифохонада вафот этган. 17 йўловчи йўл бўйида меҳмонхонага жойлаштирилган. Қолган йўловчилар ўзлари Новосибирскка қайтиб кетган”, - дейди Қизилорда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Акмарал Альназарова.