Фарғона вилоятининг Бағдод туманида шу йил 4 ноябр куни аянчли ЙТҲ содир бўлди.
Маълум бўлишича, Д. В. ўз автомашинаси "Тико"да икки қизи 7-синф ўқувчиси И. В. ва 2-синф ўқувчиси Р. В. билан кетаётган бўлган. У А-373 йўлининг 54-километрида асосий йўлдан келаётган Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи Д. М.нинг "Нексия"сига йўл бермай тўқнашув содир этган.
Бошқарувни эплай олмаган Д.В. автомашинаси билан зовурга ағдарилган ва унинг оқибатида И. В. воқеа жойида, Р. В. эса шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзсидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.