Тошкентнинг Олмазор тумани Келес кўчасида икки ҳайдовчи жанжаллашди.
Маълум бўлишича, йўлда юзага келган тирбандлик натижасида "Матиз" ҳайдовчиси 28 ёшли Фарход Ю. ва "Кобальт" ҳайдовчиси 51 ёшли Жаҳонгир Ж. ўртасида бир-бирига йўл бермасликлари оқибатида жанжал келиб чиққан. Жанжал давомида 28 ёшли йигит 51 ёшли ҳайдовчига ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилган.
Ҳодиса Олмазор тумани ИИО ФМБ томонида ўрганилган ва ҳозирда можаро бўйича текширув давом этмоқда, унинг натижаларига кўра можаро иштирокчиларига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади ИИББ ахборотида.