Шу йил 7 ноябр куни Наманган шаҳрида олиб қочилган автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Маълум бўлишича, уч фуқаро 23 ёшли Н.А., 24 ёшли У.К. ва 23 ёшли Р.Т.лар йўлда қаровсиз қолдирилган А.Т.га тегишли бўлган «ВАЗ-21013» русумли автомашинанини олиб қочишган. Пунгон-Наманган йўлининг 68 километирида рулда бўлган Н.А. бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Оқибатда 23 ёшли Н.А. воқеа жойида вафот этган. Шериклари эса ҳодиса жойидан қочиб кетишган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.