Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган Фарруҳ Эшмуродов Сурияга бориб ИШИД таркибида жанг қилмоқчи бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси Файзулла Эгамқулов маълум қилди.
Фарруҳ Россияга ишлашга борган ва ўша ерда хонадошларидан исломий таълим ола бошлаган, масжидларга бориб намоз ўқишни ҳам ўрганган. Бу яхша албатта, дейди прокурорининг катта ёрдамчиси.
Лекин кейинчалик у дин ниқоби остида ёвузлкини тарғиб қилувчилар чангалига тушиб қолади. Фарруҳ “Одноклассники.ру” ижтимоий тармоғида ўз шахсий профилини очади. У ерда эса экстремизм ва ақидапарастлик ғояларини кенг тарғиб қилувчи Abdulloh Zufar, Abu Umar, Iqbol каби жами 29 профил эгалари билан дўстлашади. Улар Фарруҳнинг онгини заҳарлаб унга ҳам конституциявий тузумни ағдариб, бутун дунёда исломий давлат қуриш ғоясини сингдира бошлайди. Фарруҳ ушбу ғояларга шунчалар сингиб кетганидан хатто Сурияга бориб ИШИД сафида жанг қилиш истагида ёнади. Лекин ҳуқуқ-тартибот органларининг саъй-ҳаракатлари билан у вақтида тўтатитилиб қолинади.
У судланди ва суд қарорига кўра Фаррух Эшмуродов беш ярим йилга қамалди.