Тошкентда 8 ноябрь куни соат 18:00 ларда Чилонзор туманидаги Муқимий ва Арнасой кўчалари кесишмасида уч автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Маълум бўлишича, "ВАЗ-2107" автомашинасини бошқариб келаётган 27 ёшли Нургали Р. чорраҳада «Спарк»ни бошқариб келаётган 32 ёшли Саида И.ни ўтказиб юбормаган. Унинг натажасида "Спарк" 46 ёшли Малика Т. бошқарувидаги "Тойота"га бориб урилган. ЙТҲ натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.