Бухорода ЙПХ ходимига куч ишлатган фуқаро М.Ё.га жазо тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Жорий йил 7 август куни Бухоро шаҳридаги “Марказий бозор” чорраҳасида йўл белгига амал қилмай ҳарактланган М.Ё.ни ходим З.Жўраев тўхтатган. Унга ходим қонунга кўра маъмурий жавобгарлик тайинланишини айтган. Лекин фуқаро ходимнинг қўлидан ҳужжатларини тортиб олиб воқеа жойидан кетиб қолган. Орадан 5 дақиқа ўтиб фуқаро яна қайтиб келган ва Жўраевни куч ишлатиб йўлнинг нариги томонига олиб бориб, жанжал билан ходимнинг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ҳамда жезел таёғини тортиб олган. Ҳатто эгнидаги хизмат кўйлагини йиртиб, фаолиятини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган.
Шундан сўнг гумондор ушланган ва унга ЖКнинг 219-моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб 10 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.