Қарши туманлараро ҳакамлик суди раиси 3 500 доллар пора билан қўлга олинди

Қарши туманлараро ҳакамлик суди раиси 3 500 доллар пора билан қўлга олинди
Қашқадарёда Қарши туманлараро ҳакамлик суди раиси Олим Қулмуродов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Рустам Сайфиев хабар қилди.

Маълум бўлишича, қаршилик тадбикор “Тантана Ойбек сервис” МЧЖ раҳбари Муниса Толипова "Халқ банки" Қарши шаҳар филиалидан 500 миллион сўм кредит олган. Бу пулларга тадбиркор ўзининг тўйхонасининг иккинчи қаватида маиший хизмат кўрсатиш марказини ташкил этмоқчи бўлган. Шу мақсадда у керакли жиҳозларни олиш учун МЧЖга кредитга олган барча пулларни ўтказиб берган. Лекин МЧЖ айтган ваъдасида турмаган ва маҳсулотларни етказиб бермаган. Шундан сўнг Мунисанинг турмуш ўртоғи Шукур Суяров ушбу ҳолат юзасидан Қарши туманлараро ҳакамлик суди раиси Олим Қулмуродовга мурожаат қилган. Олим эса ишни уларнинг фойдасига ҳал қилиб бериш учун 5000 доллар талаб қилган. Шукур эса ўзаро "савдолашиб" Олимни 3500 долларга кўндирган. Ўз навбатида Олим 500 миллион сўмни 730 миллион сўм қилиб ундириб беришни ваъда қилган.

Шу тариқа О.Қулмуродов ваъда қилинган пулларни М.Толиповадан унинг тўйхонасида олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ушланган.

Қарши шаҳар суди ҳукмига кўра О.Қулмуродов 1 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқу­қидан маҳрум бўлди ва 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эътиборли жиҳати, О.Қулмуродовга нисбатан илгари ҳам жиноят иши қўзғатилган, лекин у амнистия туфайли тугатилган бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Саврик 19 ноябр 2019 14:40
    Гуруч курмаксиз болмайди! Кейин хамма Хакамлик суди Судялари унакамас ! Нафс одам танламайди, уша Судя яхши маош олганида бу йулга кирмасди !!!
  2. Пулат 19 ноябр 2019 04:34
    Zizi,
    Нима сабабдан суд хисобланмас экан
  3. Хамид Нукус 16 ноябр 2019 08:06
    хакамлик суд ва судлардан фаркин тушуниш лозим ....
    кейин хулоса бериш кк
  4. Бахтиер Чинпулатов 15 ноябр 2019 18:55
    Шу хам янгиликми, судьяларнинг кундалик иши бу
  5. Анвар 15 ноябр 2019 15:15
    Ҳар қандай судя эрталаб туриб ойнага нима дер экан?
  6. Bek 14 ноябр 2019 07:41
    Бошка касб эгаси тушса 10 йил берарди
  7. Zizi 13 ноябр 2019 22:33
    Xakamlik sudi sud xisoblanmaydi, ular uchun sudni nomini bulg'ash kerak emas
  8. Азимбой 13 ноябр 2019 12:52
    К,арга -к,аргани кузини чук,имайди.халк, мак,оли. Наргизахон.

    К,арга- к,аргани кузини чук,имас эканде
  9. Шер 13 ноябр 2019 11:35
    Хаммаси порахур буларни
  10. Hamidova Gulzira 12 ноябр 2019 23:27
    Shuncha pulga shugina jazo bolsa bunday sudyalar XOTIRJAM poraxorlikni davom ettiraveradiku.EXXE xali tong otmabdi....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қарши туманлараро ҳакамлик суди раиси 3 500 доллар пора билан қўлга олинди