Самарқанд вилояти Оқдарё туманида қотиллик содир этилди.
Кеча, 12 ноябр куни тунги соат 00-10ларда тумандаги Бошдархон маҳалласида истиқомат қилган, тадбиркор 1986 йилда туғилган Хамид Т. хотини 1994 йилда туғилган Дилором В. билан жанжаллашиб, уни бўғиб ўлдирган. Сўнгра Хамид Т. ўзини осиб ўлдирган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича Оқдарё тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.