Тошкентда 31 ёшли Бекзод Б.га нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Маълум бўлишича, эркак шу йил 12 август куни 20 ёшли Малика Ш.нинг автомашинасини сотиб беришни ваъда қилган. Шундан сўнг Бекзод “Жентра”ни 11 000 долларга сотган ва қизга 6 000 долларини берган. Қолган пулларни эса ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Тошкент шаҳар ИИББниг хабар беришича, Бекзодга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.