Самарқанд вилоятида маҳкум манзил-колониясидан шу йил 9 октябр куни қочиб кетган. Бу ҳақда "Jahon.uz" хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Ж.Г. манзил-колониясидан қочиб кетган. Тезкор қидирув натижасида эса Ж.Г. шу йил 13 ноябрда Газли шаҳарчасида топилган. Ҳозирда у Самарқанд вилоят ИИБ ЖИЭБга қарашли 37-сон манзил-колониясига топширилган.