Видео: Фарғонада эркак шаръий никоҳдаги аёли билан тил бириктириб собиқ хотинини чўктириб ўлдирди

Видео: Фарғонада эркак шаръий никоҳдаги аёли билан тил бириктириб собиқ хотинини чўктириб ўлдирди
Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик содир бўлди.

Эр шаръий никоҳидаги аёли билан тил бириктириб собиқ хотинини Катта Фарғона каналига ташлаб ўлдирди. Маълум бўлишига бунга сабаб тўланмаган 22 млн сўм алимент бўлган.

Айбланувчи Лазиз Хайдаров собиқ турмуш ўртоғига 2011 йилда уйланиб 2013 йилда ажрашади. Улар ўртасида эса икки нафар фарзанд бўлади. Қонунга кўра Лазиз алимент тўлаш керак бўлган. Лекин у 2019 йилгача алимент тўламаганлиги боис 22 млн сўм қарздор бўлиб қолади. Шу сабабли ҳам Лазиз шу йил апрел ойида 15 суткага маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқади. Шундан сўнг Лазиз собиқ хотинининг тилхати эвазига қамоқдан озод этилади. Бу орада у Гулсанам Қодирова билан шаръий никоҳ билан яшаб келади.

Шундан сўнг Лазиз ва Гулсанам тил бириктириб аёлни Катта Фарғонага чўктириб ўлдиради. Гулсанам воқеани кўрганини лекин бу ҳақда эридан қўрққани сабабли ҳеч кимга айта олмаганини маълум қилган. Лазиз эса собиқ хотинининг алиментдан воз кечганини билганида ўлмаган бўлар эди, дейди.

Суд қарорига кўра Лазиз Хайдаров 19 йилга Гулсанам Қодирова эса 13 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Катя Пулатова 18 ноябр 2019 23:19
    Нима учун бу одамкушларни бизлар бокишимиз керак? Бирта одамни умрига зомин булдингми? Бошка Бир касалга уша котилни жигарини буйрагигина ва хокоза олиб касалга урнатиш керак. Халк бу ифлосни бокиб Нима фойда куради. Мактабда болалар пулга овкат еб бу ифлос етиб бе пул овкат ейдими?
  2. Фотима 18 ноябр 2019 09:58
    Гуеки улдирса алимент туламайдигандай

    Гуеки улдирса алемент туламайдигандай
  3. Nafisa 18 ноябр 2019 09:55
    Bekor uldripti bizanikidan urganmaptide azgina pul topip joylaridan taniw bilw qip bolani uzinikimas qip chiqarsa bulardiyu.Bitta usmir bolani arzimagan alimentini dip butun umrga boshi egilardi......
  4. Абу 18 ноябр 2019 09:45
    Марҳумани оиласига қўйиб бериш керак чорани ана ўшалар кўрсин. Бу аҳмоқни 19 йил қўриқлаб яна халқ ҳисобидан боқиш керак. Закссиз яшагани бу шаръий никоҳ деганимас, шаръий никоҳсиз яшаш гуноҳ эканлигига ақли етган бегуноҳ одамни ўлдириш гуноҳлигига ақли етмас эканми?
  5. Иргаш 18 ноябр 2019 07:34
    Болалар етим колди. Улар энди канака инсон булиб етишади.уеги аллохга аен.
  6. Aziza 18 ноябр 2019 03:07
    Bunaqalarga umrbod jazo beriw kerak
  7. Гулшан 18 ноябр 2019 02:20
    Улим жазосини киритиш кере
  8. ФЕРУЗА БОНУ 18 ноябр 2019 02:04
    УМРБОД КАМОК ЁКИ УЛИМ ЖАЗОСИНИ КУЛЛАШ КК
  9. Рустам 18 ноябр 2019 00:36
    Узбекистанда улим жасони жорий этиш даври керди, шунга ухшаган манкурт инсонларни электр столга утиргизиш керак жимият хам тозаланади анча! Каррупция деймиз пора билан тушсин улим жазоси тамом Хитой Халк Республикасидан урнак олиш керак!
  10. Беғубор ой 17 ноябр 2019 22:12
    Аллох ўз рахматига олсин мархумани. Қотилларни у дунё, бу дунё лиги куйиб кетсин
  11. Нодирбек 17 ноябр 2019 21:57
    Нодира,
    Хиндистонда бир одам очидан ўлмаслиги учун атайлаб қамоққа тушибди

    Хиндистонда бир одам очидан ўлмаслиги учун атайлаб қамоққа тушибди
  12. Рустам 17 ноябр 2019 21:35
    Узрку, ўлим жазосини шундақаларга қўллаш керак, ёки қўлиними? арзимаган 22 млн. сўмни деб инсон ўлиб кетди. Одамлар қўрқмай қолди. Астағфириллоҳ, худо асрасин
  13. Нодира 17 ноябр 2019 19:04
    Умрбод камок жазосини беришса хам булади иккаласига хам. Инсон хаетини пул билан улчашибди. Нафратланиб кетдим. Камокхонани узида жазосини берадиган инсон топилармикин? Оллох асрасин. Вафот этганларни охиратлари обод булсин.
  14. Мархабо 17 ноябр 2019 17:21
    Катьий чора куриш керак
  15. Нилуфар 17 ноябр 2019 14:21
    22 млн сумга бичилдими 2 боланинг онасини умри. Умрбод камок жазоси кучга кириши керак, бундай жиноятларни деярли хар куни укияпмиз. Инсон деганлари хайвонлар килмайдиган вахшийликлар киляпти. 2 норасида болаларни такдири нима булади. Бу болаларга рахмим келяпти, Аллохни рахми келсин. Аелниям Аллох рахматига олсин. Ануви тунгизларни Аллохни узи кифоя кисин. 22 млна. Одамни кадри кийматини арзонлигига ачиниб кетасан. Инсонлар хайвон бокяпти пул сарфлаб, бу тунгиз уз боласини боккани огринганини.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Видео: Фарғонада эркак шаръий никоҳдаги аёли билан тил бириктириб собиқ хотинини чўктириб ўлдирди