Тошкентдаги пластик жарроҳлик клиникасида бир ойда уч фуқаро вафот этди. Бош прокуратура жиноят иши қўзғади

Тошкентдаги пластик жарроҳлик клиникасида бир ойда уч фуқаро вафот этди. Бош прокуратура жиноят иши қўзғади
Аввалроқ сайтимизда Тошкентдаги пластик жарроҳлик клиникасида беморлар вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, шу йилнинг август ойида пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Mont Blanc» хусусий шифохонасида уч фуқаро вафот этган. Дfстлаб 1 август куни фуқаро У. Бахранов бурнинининг қийшиқлиги учун клиникага мурожаат қилган ва жарроҳлик амалиётидан сўнг аҳволи ёмонлашиб Москвага даволанишга жўнатилган. Лекин Бахронов тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

15 август куни эса қозоғистонлик Л.Апостолова ўша клиникага ташқи бурун деформацияси ва бурун тўсиғи қийшайишини тўғирлаш учун мурожаат қилиб, жарроҳлик амалиётини ўтаган. Шундан сўнг унга «цефтраксон» дори воситаси томир орқали юборилган. Ўша вазиятдан сўнг Апостолованинг аҳволи жуда ўғирлашган ва 19 август куни РШТЁИМда вафот этган.

24 агустда клиникага бошқа бир бемор Г.Шарифова ҳам бурнини операция қилиш учун борган. Лекин унга наркоз нотўғри таъсир қилган ва аҳволи ёмонлашиб 26 августда «Аkfа medline» хусусий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ушбу ҳолатлар Бош прокуратура томонидан ўрганилиб 12 ноябр куни жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Шайхонтоҳур туман рокуратураси томонидан юқоридаги каби ҳолатларни келгусида содир этилишини олдини олиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирилигига тақдимнома киритилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ситора 22 ноябр 2019 16:41
    Демак Цефтраксон олиб булмасканда
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентдаги пластик жарроҳлик клиникасида бир ойда уч фуқаро вафот этди. Бош прокуратура жиноят иши қўзғади