Навоийда мактаб директори пора билан қўлга тушди.
Маълум бўлишича Навбаҳор туманидаги 12-сонли мактабнинг директори А.О. хусусий корхона раҳбари С.Ҳ.дан 16 000 доллар талаб қилган. У бу пуллар эвазига туман ҳокимлиги орқали гранит қазиб олиш учун ер ажратиш масаласини ҳал қилиб бермоқчи бўлган. Келишилган пулнинг 9 400 долларини олаётганда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.