Аввалроқ сайтимизда актриса Гавҳар Шарипова ЙТҲ натижасида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ҳодиса ҳақида батафсил маълумот берилди.
Хабар қилинишича воқеа шу йил 18 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20 ларда содир бўлган. Актриса 29 ёшли Ф.Ш. бошқарувидаги "Isuzu" юк ташиш автомашинасидан Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Ярғунчи маҳалласи ҳудудида ўзини ташлаган. У ҳайдовчи билан ўзаро келиша олмай қолиши натижасида шундай қилган. Ҳайдовчи эса тезликни пасайтирмай ҳаракат қилган.
Суд тиббий экспертизаси актриса ЙТҲ натижасида ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.