Қашқадарёда икки эркак бир қизнинг ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоятнинг Миришкор туманида яшовчи Шуҳрат Г. (барча имс-фамилиялар ўзгартирилган) ўзининг гўзаллик салонини Мунира Ж.га ойига 300 минг сўмга ижарага берган. Муниранинг қизи Шаҳноза Р. шу йил 1 апрел куни гўзаллик салонида ИИБ ходими Зафар Р. билан қучоқлашиб ўтирганда Шуҳрат Г. жияни Собир Т. ва икки қизи ҳамда куёви билан келиб қолади. Буни кўрган Шуҳрат жияни Собирга уларни телефонга видеога олишни буюради. Шундан сўнг Шуҳрат Шаҳнозага ИИБ ходими мени зўрлади деб мажбурлаб тилхат ёздириб олади ва кейинчлаик қиздан 100 доллар ҳам талаб қилади. Шунингдек, Шуҳрат Зафарга ҳам танишидан 10 млн пулини олиб бериш бўйича талаб қўйган.
Видеоси тарқалиб кетишидан қўрққан Шаҳноза 3 апрел куни гўзаллик салонида ўзини осиб ўлдиради.
Воқеа юзасидан бўлиб ўтган судда Касби туман суди томонидан Шуҳрат Г.га 5 йил қамоқ жазоси, жияни Собир Т.га 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.