Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 53 ёшли эркак иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Эркак кўпхотинликда айбланди. Маълум бўлишича у бир неча йил ўз оиласи билан яшаган лекин 2016 йилда хотини ўғил фарзанд туғмаганлиги учун яна уйланишга қарор қилган. 2018 йилда унинг иккинчи хотини ўғил туғиб берган. Айбланувчининг биринчи хотини унга иккита қиз дунёга келтирган.
Эркакнинг иккинчи оиласи шаръий никоҳ асосида тузилган бўлган. Суд айбланувчини ЖКнинг 126 моддаси (Кўпхотинлик) билан айбли деб топиб бир йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.