Тошкент шаҳрида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари аёлни судраб олиб кетаётган видео тарқалди. Бугун Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга изоҳ берди.
Изоҳда воқеа 22 ноябрда соат 01:45 ларда содир бўлгани айтилган. Аввал фоҳишалик ва ҳуқуқ тартибот органлари буйруғига бўйсунмаганлиги учун 18 марта жазоланган 25 ёшли фуқаро Миробод туманида ППХ ходимларини кўриб катта йўлга ётиб олган ва автомобиллар ҳаракатига таъсир кўрсатган.
ППХ ходимларининг талабига бўйсунмай қиз йўлда ётишда давом этган. Шунда ходимлар уни мажбурлаб олиб кетишга тўғри келган. Таъкидлаш жоиз, қиз ушбу ҳолатда спиртли ичимликлар таъсирида бўлган.