Ижтимоий тармоқларда кўча жанги акс этган видеолавҳа тарқалди.
Тарқалган видеоларда ёш йигит Чеченистоннинг Аргун шаҳри полициясининг собиқ раҳбари Аюб Катаевни бокс услубида иккита мушт билан уриб йиқитганини кўриш мумкин. Дастлаб мушт туширган шахс ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов эканлиги айтилган эди. Кейинчалик Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан видеодаги ўзбекистонлик боксчи эмаслиги таъкидланди.
Воқеа Москва шаҳридаги барларнинг бири олдидиа содир бўлган.