Фарғонада фуқаро пора олаётганда қўлга тушди.
Маълум бўлишича вилоятда яшовчи А.Ч. таниши Ш.У.ни 4000 доллар эвазига Кореяга ишга жўнатишга ваъда қилган. Шундан сўнг А.Ч. пулларни олаётган вақтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.