Фарғонада яна бир фирибгарлик билан боғлиқ ҳолат кузатилди.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, М.Ю. исмли аёл тадбиркор Д. билан боғлиқ видеолавҳани тарқатиб бошқа тадбиркорлар орасида обрўсизлантириш билан қўрқитган. Аёл уни тарқатмаслик учун тадбиркордан 60 000 доллар талаб қилган. Шундан сўнг келишилган пулнинг 20 000 долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Аввалроқ Фарғонада фуқаро танишини Кореяга ишга жўнатиш учун 4000 доллар талаб қилгани ҳақида ёзган эдик.