Қорақалпоғистон Республикасида Самарқанд вилояти, Нуробод туманида яшаган Н.Ҳолиқов мурдаси топилди.
Маълум бўлишича, шу йил 12 ноябр куни соат 22:00 ларда С. Уринов бошқарувидаги "Ласетти" автомашинаси Қўнғирот туманидаги божхона постида қоидани бузганлиги учун тўхтатилган. Шунда йўловчи О.Хусанов ходим баённома расмийлаштираётганини билгандан сўнг у билан жанжалашшиб кетган. Шу пайт яна бир йўловчи Н.Ҳолиқов ушбу ҳолатни видеога олган. Ундан ИИВ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи инспекторлари бу ҳаракатни қилмасликни сўраган. Шунда Ҳолиқов телефонидан айрилиб қолмаслик учун воқеа жойидан қочиб кетган. Бироз вақтдан кейин Ҳолиқовнинг мурдаси воқеа жойидан 450 метр узоқликда ўлик ҳолда топилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳум Н.Ҳолиқовнинг ўлими юрак қон томир етишмовчилиги оқибатида келиб чиққанлиги сабаб бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат бўйича ЙҲХБ ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.