Андижонда қотиллик содир этилди. Бу ҳақда "Даракчи" хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча 25 ноябр куни 1985 йилда туғилган Р.М. собиқ хотини, Пахтаобод туманида яшовчи 1992 йилда туғилган И.М.нинг уйига бориб жанжаллашган. Бунга сабаб рашк бўлган. Оқибатда Р.М. И.М.ни бўғиб, ўлдириб қўйган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан шу куннинг ўзида жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.