Шу йил 21 ва 22 ноябр кунлари ҳуқуқ тартибот органларига икки фуқаро «Малибу» эгаси Жохар Л. автомашинасидан 11 млн 200 минг сўм йўқолгани ва «Эпика» эгаси Лазиз А. шахсий буюмлари ва ҳужжатлари йўқолгани юзасидан мурожаат қилишган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Шундан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ЖКнинг 169 моддаси (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ишлари бошланган. Тезкор тадбирлар натижасида барча видеокамералар кузатилган ва гумонланувчилар аниқланган. Улар “Каптива” автомашинасида ҳаракатланиб юрган Андижон вилоятидан келган 24 ёшли Мансуржон Мансуров ва Афзал Лутфиев, шунингдек 22 ёшли Хуршидбек Шамшиддинов эканлиги аниқланган.
Ҳозирда уларнинг бошқа шунга ўхшаш ҳолатларга ҳам алоқаси бор ёки йўқлиги ўрганилмоқда, дея хабар қилди пойтахт ИИББ.