Самарқандда мактаб ўқитувчиси ўқувчилар томонидан калтакланди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 24 ноябр куни Самарқанд шаҳрида жойлашган мактабларнинг бирида тарих фани ўқитувчиси 15 киши томонидан калтакланган. Олган тан жароҳатлари натижасида ўқитувчи вафот этган.
Калтакланган ўқитувчи шаҳардаги «Ҳаётобод» маҳалласида яшаган. Ҳозирча воқеага нима сабаб бўлгани маълум эмас.
Манбанинг қўшимча қилишича, марҳумнинг отасининг бир нечта дўконлари бор.