Тожикистон фуқароси Ўзбекистонда автомобилни бошқараётган вақтда ухлаб қолиши натижасида ЙТҲ содир этиб вафот этди
Тожикистон фуқароси Ўзбекистонда ЙТҲда вафот этди.
Маълум бўлишича, шу йил 24 ноябр куни соат 20:00 ларда Тожикистон фуқароси 27 ёшли Э.Н. ўзининг боқарувидаги "Опел" автомашинасида Бухоро-Самарқанд йўналишида рулда ухлаб қолган. Оқибатда машина бетон тўсиққа бориб урилган ва унинг натижасида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Йўловчи, 28 ёшли У.Қ. эса тан жароҳатлари билан Пахтачи туманидаги шофохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz
Мақолани дўстларингизга улашинг