Аввалроқ сайтимизда "Дарё" маълумотига таяниб Самарқандда мактаб ўқитувчиси калтаклангани ва вафот этгани ҳақида ёзган эдик. Бош прокуратура ҳолат бўйича расмий баёнот берди.
Унда айтилишича, воқеа шу йил 20 ноябр куни тунги соат 03:40 ларда Самарқанд шаҳри Беруний кўчасида содир бўлган. Фуқаролар
1990 йилда туғилган ишчи Джурабек М. шериклари аввал судланган, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Дониер С. ва аввал судланган, ишчи 1997 йилда туғилган Мухаммад К.лар шаҳардаги 42-сонли мактаб ўқитувчиси Иззатило М. билан сабабларсиз жанжаллашишади ва уриб тан жароҳати етказишади. Шундан сўнг ўқитувчи шифохонага ётқизилган. Лекин шу йил 23 ноябрь куни ўқитувчи бош миянинг оғир даражали лат ейиши натижасида ҳаётдан кўз юмади.
Ўша куннинг ўзида гумонланвчилар қўлга олинган ва ҳозирда Самарканд вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.