Аввалроқ сайтимизда Самарқандда мактаб ўқитувчиси дўппосланиб вафот этгани, шундан сўнг ушбу вазиятга Бош прокуратура расмий баёнот бергани ҳақида ёзган эдик.
Бугун воқеанинг янги тафсилотлари маълум қилинди. 20 ноябрь куни тунги соат 02:00 ларда ўқитувчи Изатулло ўзининг 30 ёшли таниши Мақсуд билан кўчада Асал исмли аёлга "гап отишган". Шундан сўнг Асалнинг ёнидаги икки нафар эркак ушбу ишга аралашиб ўқитувчини урган. Ушбу ҳолатдан сўнг Асал яна танишларини чақирган. Воқеа жойида 6 нафар шахс, 4 эркак ва 2 аёл етиб келган. Шундан сўнг 3 нафар эркак ва 3 нафар аёл Иззатуллони бош қисми ва танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб дўппослаб, оғир тан жароҳати етказишган. Ушбу жароҳатлар натижасида Иззатулло 23 ноябр куни вафот этган.
Ҳозирда Иззатуллони урганларнинг 3 нафари ушланган. Воқеага алоқадор яна 6 нафар гумон қилинувчиларга нисбатан тегишли эҳтиёт чораларини қўллаш масаласи кўрилмоқда.
Иззатулло 2016 йили ўқишни тамомлаб шу йил 2 сентябрда Самарқанд шаҳридаги 42-сонли мактабга рус тили фанидан дарс бериш учун ишга кирган. 2017 йил ишдан бўшаб Россияга ишлашга кетган ва 2018 йил августда қайтиб келиб, 3 сентябрда яна ўша мактабга тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишга кирган. Шу йил 17 октябрдан мактаб директорига оғзаки ишдан бўшадим деб сомса сотишни бошлаган.