Самарқандда куёв тўй куни арафасида пичоқлаб ўлдирилди

Самарқандда куёв тўй куни арафасида пичоқлаб ўлдирилди
Самарқанд вилоятида аянчли ҳолат содир бўлди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари Ўткирбек Мамадалиев ва Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси Абдусаттор Абдураззоқовлар “постда.уз”га маълум қилди.

Воқеа Абдумалик аканиг (исмлар ўзгартирилган) уйида содир бўлган. У ўғли Анварни уйлантириш учун тўй тараддудини бошлаб юборган эди. Тўйдан бир кун олдин куёвнинг синфдошлари сабзи тўғраш учун Анварнинг уйида йиғилишади. Сабзи кичиклик қилгани учун улар тўғралган сабзи олишга пул йиғишга келишиб олишади. Куёвнинг 12 дўсти 10 минг сўмдан йиғса 120 минг сўм бўлиши, шу пулга тўғралган сабзи олиб келишга келишиб олишади. Шу заҳоти Қодир ҳаммадан пул йиғишни бошлайди. Бу орада Собир фақат 5 000 сўми борлигини айтади. Бунга жавобан Жаббор Собирни изза қилиб “сен пастсан” дейди ва Қодирга пулини қайтариб беришни, у учун ҳам ўзи тўлашини айтиб уни изза қилади. Бунга чидай олмаган Собир уни урмоқчи бўлади, атрофдагилар уларни ажратади. Пул йиғилгандан сўнг улар Анварнинг машинасида тўғралган сабзига кетмоқчи бўлиб турганда Жаббор Собир билан яна ўчакишиб “бир муштимга чидамайсан, мен билан ўйнашма!..” дейди. Бундан жаҳли чиққан Собир эса чорпоядаги пичоқни олиб унга бор кучи билан силтанади. Ўша вақтда уларни ажратмоқчи бўлган куёв Анварнинг бошининг орқа қисмига пичоқ санчилиб қолади. Анвар дарҳол шифохонага ётқизилади ва 2 ҳафта кома ҳолатидан сўнг вафот этади.

Тўй азага айланди. Сабзи сабаб келиб чиққан кичик муаммо бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлди.

Манба маълумотида айбдорга қандай жазо қўллангани маълум қилинмаган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда куёв тўй куни арафасида пичоқлаб ўлдирилди