Тошкентда эркак хотинининг ўйнаши томонидан уч кун давомида қийнаб ўлдирилди

Тошкентда эркак хотинининг ўйнаши томонидан уч кун давомида қийнаб ўлдирилди
Тошкентда ваҳший қотиллик содир этилди. Бу ҳақда “Jahon.uz” хабар қилди.

Маълум бўлишича фуқаро Талъат Юнусов (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) шаҳардаги кўз касалликлари шифохонасида ишлаган. У ўзидан 7 ёш кичик аёли Шаҳинанинг ўйнаши томонидан ўлдирилган.

Аёл телеграмда тенгдоши Сарвар Тошмуҳаммедов билан 2016 йилда танишиб қолган. Улар тинмай суҳбатлашиш натижасида яқин муносабатга киришиб олишади ва орада хиёнат ҳам бўлади. Шундан сўнг Сарвар Шаҳинага эри билан ажрашишни ва унга турмушга чиқишни таклиф қилади. Бунга эса Шаҳина рад жавобини беради. Ғазабланган Сарвар Шаҳинанинг эри Талъатни йўқ қилиш пайига тушади. У ушбу режани амалга ошириш учун муқаддам судланган 24 ёшли Мустафо Темировдан ёрдам сўрайди, у эса йўқ демайди.

Кунларнинг бирида улар Талаътга гўёки бемор борлигини, у шифохонага келолмаслигини, уйга бориб даволашни илтимос қилиб келади. Талъат эса бунга кўнади ва анжомларини олган ҳолда Сарвар томонидан олдиндан ижарага олиб қўйилган, шаҳар четидаиги уйга боришади. У ерда қотиллар Талъатни уриб, арқон, скотч ёрдамида боғлаб қўяди. Талъатнинг “Нима учун, айбим нима?” деган саволига С.Тошмуҳамедов “Сенинг хотининг менинг жазманим, у билан кўнгилхушлик қилишимга шунча вақтдан буён халақит қилиб келдинг, энди бунга чек қўяман” деб дағдаға қилади. Улар Талъатни уч кун сувсиз, овқатсиз сақлаб туришади ва учунчи куни бўғиб ўлдиради. Шундан сўнг улар жасадни яна бир таниши М.Мераимовнинг Газелига солиб Чирчиқ дарёси бўйига кўмиб қўяди. Мераимовга эса ҳеч кимга айтмасликни буюради.

Шундан сўнг ўғлининг йўқолиб қолганини сезган Талъатнинг онаси ҳуқуқ тартибот органлирга мурожаат қилади. Тезкор қидирув натижасида айбдорлар ушланади. Маълум бўлишича улар Талъатнинг анжомларини сотиб юборишган, пластик картадаги 4 миллион сўмни эса ишлатиб юборган.

Воқеа юзасидан бўлиб ўтган судда С.Тошмуҳамедовга 18 йил, М.Темировга 17 йилга озодликдан маҳрум қилқиш жаъоси тайинланди. Мераимовга ҳам тегишла жазо тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Sarvar 5 декабр 2019 20:17
    Bilaturib qiynab òldirgan bolsa bor yog'i 17-18 yil berilibdimi ? Shuyam jazomi, shuyam adolatmi ? Qastdan odam òldirishga jazo tayinlash haqidagi qonunni qayta kòrib chiqish vaqti kelmadimikin? Kundan kunga qotillar kòoayib boryabti. Bu jazo adolatli bolmabdi!!!

    Qasddan odam òldirgani uchun bor yo‘g‘i 17-18 yilmi? Bu adolatli qaror bòlmabdi!!! kimdur begunoh òlib ketaversayu òz nafsini òylagan qotil marazga bor yogi bir necha 10 yil bersa, odam òldirganlik uchun javobgarlik qonunini qayta korib chiqish vaqti kelmadimikin, odamzodni qadri borgan sari yoqolib boryabdi, qastdan odam òldirganlik uchun òlim jazosini qayta tiklash kerak!
  2. шафёр 4 декабр 2019 15:16
    астогфуриллох.
  3. Элбек 4 декабр 2019 12:48
    Хадис бор (эсимда коган маъноси): Кимки килган зиносини очиклаган булса, Аллох у зинокорларни бутанлай шармандали холатда очиклаб ташлайди
  4. Аҳрор 3 декабр 2019 16:32
    Аёл ҳам жазога муносиб, уни Аллоҳ жазосини берсин, мен ишонаман у бир кун келади Аллоҳ олдида жавоб беради, ҳаётдан бахтсиз ўтади
  5. Koka 3 декабр 2019 12:53
    Nima qilasizlar bilib bilmay voqega baho berib, kim nima bulishi nima qolishi yolgiz Ollohga ma'lum! KAMRO ODAMLARNI MUHOKAMA QILAYLIDA KUPRO UZIMIZGA E'TIBOR QARATAYLI! KIMNI AYBI BUSA ALBATTA QAYTADI CHUNKI QAYTAR DUNYO DEYISHADI
  6. Nodirbek 3 декабр 2019 10:37
    Hiyonati va erining o'limiga sababchi bolgan bu ayol jahannamni tubida yonadi. Bu dunyoda jazodan qutilishi mumkin, lekin uyerda qutila olmaydi.
  7. Muhammad 3 декабр 2019 01:54
    Jinoyat qonunchiligimizga koʻra jinsiy erkinlik tushunchasi mavjud. Bu esa har bir voyaga yetgan istagan insoni bilan jinsiy aloqaga kirishishi huquqini kafolatlaydi. Eriga hiyonat qilish degan modda esa umuman yoʻq. Toʻgʻri bu bir tomondan hato. Lekin buni kiritish qiyin masala. Chunki inson huquqlari buzilyapti deb janjal qiluvchi chet wl tashkilotlari ham bor. Lekin shaxsan men ham ayol aybdor deyman. Lekin qonun bunday demaydi afsuski.

    .
  8. Aaa 3 декабр 2019 01:45
    Alloh jazosini bersin xiyonatkor ayolni.
  9. Oddiy bola 3 декабр 2019 01:21
    Zulfizar ekanda u qizni ismi, demak

    Zulfizar ekanda u ayolning ismi, demak
  10. Islomjon 3 декабр 2019 00:16
    Balkim yana o'lim jazosini tiklash kk midi? Odamlar qo'rqmay qo'yishdi jinoyatdan. Aminitsiya borku deb.

    Balki o'lim jazosini qayta tiklash kk dir.
  11. NMA 2 декабр 2019 21:10
    Juda igor jinoyatlar uchun ulim jazosini tiklash kerak.

    Uta ogir jinoyatlar uchun ulim jazosini tiklash kerak.
  12. Кемал 2 декабр 2019 19:18
    Буюклик???? Буюкликка тубанлик оркали эришиладими??? Аёлнинг хатоси борлиги аник ва у йул куйган хатоси туфайли эри нобуд булди. Бугунми эртами жазо мукаррар
  13. Л 2 декабр 2019 18:38
    Bu voqea o'tgan yili bo'lgan. Ayolini habari bo'maganmas, ayoli asosiy uyuwtirgan odam. Hozir bowqala bilan g'irt j bo'lib yuribdi. Organdigila vaqtida qidirmagan ayolini qarindowlari pul bilan tinchitmoqchi bo'liwgan, o'hwamagan. Ohiri Doniyor Tashmuhamedov hal qibergan.
  14. Zulfizar 2 декабр 2019 17:09
    Balki ayoli jazmani bilan munosabatiga nuqta quygandirki, bundan jazablangandir qotil. O'z oilasini tanlabdiku, ayol. Nega jazolanishi kerak. Erkaklarning hiyonat kechirimga loyiqmi? Bir mashhur maqom yulduzi o'z kundoshi tomondan zaharlanib o'ldirilgan edi, bunda ham erkakni hiyonatini oqlaysizmi? Noto'g'ri ist qilganini anglab, to'g'ri yo'lni tanlash- buyuklikdir)
  15. Mr 7 2 декабр 2019 16:35
    Учаласигаям к,ийнокли улим жазосиям кам.
    Энг айбдор чекада колиб кетибдику
  16. Феруза Икромхонова 2 декабр 2019 16:28
    Асосий айбдор аелку?
  17. Б 2 декабр 2019 15:59
    Бу воқияни эшитганман бу ишни анча пайт тергов ҳаракатлари бўлган, бир ожойиб қобилятли яхши инсон йигит эди Оллох рахматига олган бўлсин, лекин аёли озодликда ман эшитганимга анча бўлди.
  18. Nigora 2 декабр 2019 15:54
    Xotiniga xam jazi berishsin. Bir yengiltabiat ayolni dep begunoh inson vafot etsa. Birovni xayoti bilan o'ynashishga nima xaqqi bor ularni.
  19. Сабит 2 декабр 2019 14:45
    Жазони хотинига бериш керак эди, аслида бу воека айбдор хотини хисобланади?????????????
  20. Мактуба 2 декабр 2019 14:36
    хотини жазосини нариги дунеда олади
  21. Авазбек 2 декабр 2019 13:36
    Хотин жазоланмадими?
  22. Bek 2 декабр 2019 12:56
    Olloh hammani togri yolga boshlasin.
    Astoxfirulloo
  23. Мен Рискулов Бахтиёр 2 декабр 2019 12:21
    Шахинага нима булди зинокор аёлниг жазоси нима булди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда эркак хотинининг ўйнаши томонидан уч кун давомида қийнаб ўлдирилди