Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи уйига ноқонуний йўл билан газ ўтказиб олган. МИБ ходимлари ушбу ҳолатни аниқлаган.
Маълум бўлишича у уйига ўтказган газ орқали иситиш қозонини ёққан ва ундан овқат пиширишда ҳам фойдаланилган.
Ҳозирча раҳбарга қандай чора кўрилгани маълум эмас.