Бугун, 2 декабрь куни "Tashkent city"даги конгресс холл томи қулаб тушган. Бу хақда zarnews.uz хабар қилди.
Маълум бўлишича айнан ўша ерда 8-декабр - Конституция куни муносабати билан байрам дастури ўтказилиши режалаштирилган. Айнан байрамга тайёргарлик вақтида шу воқеа юз берган. Ҳодиса содир бўлган вақтда томда қурувчи бўлган. У тезкор ҳаракат қилиш натижасида омон қолган. Лекин байрамга тайёрланаётганлар орасида ваҳима кўтарилган ва воқеа жойига шаҳар ҳокими етиб келган.
Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ.