Фарғона вилояти Марғилон шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича собиқ биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Элёр Тўхтаматов ўз уйида ўлик ҳолда топилган.
Маълум бўлишича, воқеа шу йил 30 ноябр куни содир бўлган. У уйининг ертоўласида осилган ҳолда топилган.
Элёр Тўхтаматов 1984 йилда туғилган. У ушбу лавозимда 2018 йил 20 августдан 2019 йилнинг 2 апрелига қадар ишлаган. У ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган. Ҳозирда терговга қадар текширув иши олиб борилмоқда.