Шу йил 2 декабр куни соат 05:30 лар атрофида "Олмалиқ-Тошкент" йўналишида пиёда номаълум ҳайдовчи томонидан номаълум автомашинада уриб кетилган.
Маълум бўлишича, йўналишнинг 6-километрида яъни Оҳангарон тумани ҳудудида пиёда уриб кетилган ва олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган. ИИВ ЙҲХББ ушбу воқеа билан боғлиқ бирон-бир маълумотга эга бўлганлардан (71)-267-63-79, (71)-267-63-15 ёки (98)-309-87-88 телефон рақамларига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.
Бошқарма маълумот берганларнинг шахси сир сақланишига кафолат бермоқда.
Воқеа юзасидан ҳозирда жиноят иши қўзғатилган.