Қашқадарё вилоятида ДХХ ва прокуратура ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Қашқадарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси молия ва моддий техник таъминоти бўлинмасида ҳайдовчи лавозимида ишлаб келаётган Илҳом Турсунқулов қўлга олинди. Маълум бўлишича ТУрсунқулов Қарши шаҳар "Қарлиқбағот" маҳалласида яшовчи фуқаро Раббимовни Косон туманидаги ЖИЭМга ишга киритиб қўйиш эвазига 3500 доллар талаб қилади. Талаб қилинган пулларни олаётган вақтда эса ашёвий далиллар билан қўлга олинади.
2019 йил 3 октябр куни бўлиб ўтган судда унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 55 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.