Андижон вилояти Андижон шаҳридаги хонадонларнинг бирида портлаш содир бўлди.
Маълум бўлишича воқеа бугун, 4 декабр куни соат 14:00ларда 2-кичик даҳасида содир бўлган. Унинг натижасида уйнинг 4 та хонадони зарарланган. Портлашга қўлбола усулда тайёрланган газ ўтказгич мослама сабаб бўлган. Ушбу ҳолат натижасида 8 киши жабрланиб, шифохонага мурожаат қилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.