Аввалроқ Андижон шаҳридаги хонадонларнинг бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича воқеа натижасида 6 та хонадон зарар кўрган. 8 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган, ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов зудлик билан етиб бориб, мутасадди ташкилотларга юзага келган зарарни қоплаш, фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш юзасидан топшириқ берган.