Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган У.Б. тадбиркордан пора талаб қилди.
У.Б. бир вақтнинг ўзида доимий ишловчи комиссия аъзоси бўлиб ҳам фаолият юритган. Бошқарма Урганчдаги айрим кўчаларда сув қувурларини таъимрлашни режалаштирган ва шу сабабдан уларни амалга оширувчи корхоналар ўртасида тендер ўтказган. Унинг натижасига кўра У.Х. ютиб чиққан ва комиссия аъзолари тендер натижасига кўра тузилган баённомага имзо чеккан. У.Х. эса уни расмийлаштириб бериш учун тадбиркордан ўзининг "Ласетти"си учун 4та амартизатор ва 4та шина талаб қилган.
Тадбиркор у билан тортишавергач 2,5 млн сўм бера олишини айтган, У.Х. эса 3 млн берасан деб туриб олган. Оҳири ишни "пишитаётган" вақтда У.Х. ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Унга нисбатан тегишли жазо тайинланган.