ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари шу йилнинг 2 декабр куни юртимизга Фарғона вилояти “Равот” автойўл ўтказиш пункти орқали соҳта паспорт билан кирмоқчи бўлган тожикистонликни қўлга олди.
Маълум бўлишича Тожикистоннинг Сўғд вилоятида 1992 йилда туғилган Х.Б. 1994 йилда туғилган Тожикистон фуқароси Х.П.нинг паспорти билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган. Тезкор тадбир натижасида у қўлга олинган.