Бугун, 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Тошкент» савдо маркази (собиқ Turkuaz) ҳудудида яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев пичоқлаб кетилган. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалган.
Айни вақтда спортчи Тошкент шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига жойлаштирилган.
Ҳуқуқ-тартибот органларида тасдиқлашича, айни вақтда бу ҳолат бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилиши устидан прокуратура назорати ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Мурод Хонтўраев шу йилнинг 21 июнига ўтар кечаси Юнусобод тумани ҳудудидаги тунги клубда рўй берган можаро иштирокчиси бўлган, у кўкрак қисмига пичоқ билан берилган зарбадан жароҳат олганди
Маълумот учун, Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Айни пайтда у Тошкент шаҳридаги Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиалининг 3-курс талабаси ҳисобланади. Оилали ва икки нафар фарзанди ҳам бор.