Қашқадарё вилояти Косон туманида 17 ёшли йигит уйида осилган ҳолда топилди.
Туманнинг Бойғунди МФЙсида яшовчи 17 ёшли Б.Н. шу йил 6 декабр куни уйида осилган ҳолда топилган. Уни укаси кўриб қолган ва арқонни пичоқ билан кесиб йигитни шифохонага олиб борган. Лекин кеч бўлган.
Маълум бўлишича йигитнинг жасадидан арқон изидан бошқа жароҳатлар аниқланмаган. Оилада ҳеч қандай фожеага олиб келувчи ҳолат бўлмаган ва йигит мунтазам спорт билан шуғулланиб келган, у келажакда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими бўлишни ният қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.