Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида уйини қўшмачилик учун берган йигит қўлга олинди.
Маълум бўлишича туманда яшовчи 1993 йилда туғилган А.Н.нинг ёнига Т. исмли йигит келиб Ж. билан жинсий алоқада бўлиш учун уйини 50 минг сўмга ижарага сўрайди. Ўзи ишсиз юрган йигит А.Н. бунга жойида кўнади ва олган пулларни санаётганда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинади. Аниқланишича йигит шу уйда ота-онаси вафот этгандан бери 2000 йилдан яшаб келади.
Воқеа юзасидан бўлиб ўтган судда А.Н. ўз қилмишига чин дилдан пушаймон эканн, у ушбу ишни пулга муҳтож бўлиб қолгани учун қилганини айтган ва суд қарорига кўра А.Н.га 250 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.