Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир оиланинг икки фарзанди заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Муҳокамалардан сўнг Бухоро вилояти ҳокими вазиятни шахсан ўзи назоратга олди. Мамлакатнинг энг яхши шифокорлари оилага ёрдам беришга келди.
Воқеа жорий йил 25 ноябрда содир бўлди. Шифохонага ётқизилгандан сўнг дастлаб қиз ҳушига келмай вафот этди. Бола эса 8 декабргача комада ётди ва у ҳам вафот этди. Болаларнинг ота-онаси газдан заҳарланиш таҳмини ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. Фарзандларнинг онаси газ идоралари ходими уйда синчковлик билан текширув ўтказганинини ва ис гази чиқадиган жойни тополмаганини маълум қилди.
Уларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳолат номаълумлигича қолмоқда. Лекин қаттиқ пнивмание натижасида юзага келган вирусли касаллик ўлимга сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги таҳмин қилинмоқда.