Хоразм вилоятининг Шовот тмунидаги Чиғатойқалъа қишлоғининг Наврўз маҳалласида яшовчи бир гуруҳ аҳоли шу йил 9 декабр куни газ муаммосидан норозиликларини билдириш учун магистрал йўлни тўсиб қўйди. Бу ҳақда "Хабар.уз" хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳудуд 2015 йилдан бери газдан узиб қўйилган ва ҳозирги кунда хатто газ баллонлари ҳам ўша ерларга етиб бормаяпти. Бундан норози бўлган аҳоли эса йўлни тўсган. Уларнинг аксарияти аёллар бўлган. Воқеа жойига туман ҳокими Х.Отахонов етиб бориб аҳоли билан музокара олиб борган. Унинг натижасида 105 хонадонни суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш чоралари кўрилган.